Сизлардан бирингиз Раббисидан бирор нарса сўраса ва ўша сўраган нарсаси ижобат бўлганини билса, «Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат», яъни, «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, У берган неъматлар сабабли солиҳ нарсалар мукаммал бўлади», деб айтсин. Агар сўраган нарсаси кечиктирилса, «Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳол», яъни, «Аллоҳга барча ҳолатларда ҳамд бўлсин», деб айтсин.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.
* إِذَا سَأَلَ أَحَدُكُمْ رَبَّهُ مَسْأَلَةً فَتَعَرَّفَ الإِجَابَةَ فَلْيقُلِ (الْحَمْدُ ِللهِ الذى بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ) وَمَنْ أَبْطَأَ عَنْهُ ذَلِكَ فَلْيَقُلِ (الْحَمْدُ للهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ). (رواه البيهقي عن أبي هريرة)