Ҳузуримга Жаброил (алайҳиссалом) келиб: «Ё Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг, барибир бир куни вафот этасиз. Истаган кишингизни яхши кўринг, барибир бир куни ундан ажраласиз. Хоҳлаган нарсангизга амал қилинг, барибир ўша бажарган ишингизга мукофот (ёки жазо) оласиз. Билингки, мўминнинг шарафи кечасини (баъзисини ибодат ила) бедор қилишидадир. Азизлиги эса, одамлардан (ҳеч нарса сўрамасдан) беҳожат бўлишидадир», дедилар.
Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.
* أَتَانِي جِبْرِيلُ، فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ عِشْ ما شِئْتَ فَإنَّكَ مَيِّتٌ، وَأَحْبِبْ ما شِئْتَ فَإِنَّكَ مُفَارِقُهُ، وَاعْمَلْ ما شِئْتَ فَإِنَّكَ مَجْزِىٌّ بِهِ، وَاعْلَمْ أَنَّ شَرَفَ الْمُؤْمِنِ قِيَامُهُ بِاللَّيْلِ، وَعِزَّهُ اسْتِغْنَاؤُهُ عَنِ النَّاسِ. (رواه البيهقي عن جابر)