Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандам фарзандининг руҳини қабз қилдингларми, яъни вафот эттирдингларми?” деса, фаришталар: «Ҳа» дейишади. Аллоҳ таоло: «Қалби мевасини қабз қилдингларми?» деса, улар: «Ҳа», дейишади. Аллоҳ таоло: «Бандам нима деди?», деб сўраса, фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ – яъни «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» деб айтди, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни «ҳамд уйи» деб номланглар, дейди.
Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан. Термизий ривояти.
* إِذَا مَاتَ وَلَدُ الْعَبْدِ قَالَ اللهُ لِمَلاَئِكَتِهِ: (قَبَضْتُمْ وَلَدَ عَبْدِي) فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: (قَبَضْتُمْ ثَمَرَةَ فُؤَادِهِ) فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: (مَاذَا قَالَ عَبْدِي) فَيَقُولُونَ حَمِدَكَ وَاسْتَرْجَعَ، فَيَقُولُ اللهُ تَعَالَى: (ابْنُوا لِعَبْدِي بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَسَمُّوهُ بَيْتَ الْحَمْدِ). (رواه الترمذي عن أبي موسى)