133-ҳадис

Аллоҳ таоло бир амирга яхшиликни хоҳласа, унинг учун ростгўй вазир насиб қилади. Агар амир бирор нарсани унутса, вазир унга эслатади. Агар эсласа, уни рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Борди-ю, Аллоҳ тао­ло бунинг акси­ни хоҳласа, унинг учун ёмон вазир насиб қилади. Ўша амир ниманидир унутса, унга эслатмайди. Агар эсласа, уни рўёбга чиқаришга ёрдам бермайди.

На­соий ривояти.

* إِذَا أَرَادَ اللهُ بِالأَمِيرِ خَيْرًا جَعَلَ لَهُ وَزِيرَ صِدْقٍ، إِنْ نَسِيَ ذَكَّرَهُ وَإِنْ ذَكَرَ أَعَانَهُ، وَإِذَا أَرَادَ اللهُ بِهِ غَيْرَ ذَلِكَ، جَعَلَ لَهُ وَزِيرَ سُوءٍ إِنْ نَسِيَ لَمْ يُذَكِّرْهُ وَإِنْ ذَكَرَ لَمْ يُعِنْهُ. (رواه النسائي)

Улашиш
|
|
Нусха олиш