138-ҳадис

Тўрт хил дуо рад этилмайди: 1) ҳожининг қайтиб келгунгача дуоси; 2) ғозийнинг қайтгунгача дуоси; 3) касалнинг тузалгунгача дуоси; 4) биродарининг ғо­йибдан биродари учун қилган дуоси. Бу тўртовидан энг тез ижобат бўладигани ғойибдан биродари учун қилин­ган дуодир.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Дайламий ривояти.

* أَرْبَعُ دَعَوَاتٍ لا تُرَدُّ: دَعْوَةُ الحَاجِّ حَتَّى يَرْجِعَ،وَدَعْوَةُ الْغَازِى حَتَّى يَصْدُرَ، وَدَعْوَةُ المَرِيض حَتَّى  يَبْرَأَ، وَدَعْوَة الاخِ لأِخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ وَأَسْرَعُ هَؤلاَءِ الدَّعَواتِ إِجَابَةً دَعْوَة الأخِ لأِخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ. (رواه الديلمي عن ابن عباس)

Улашиш
|
|
Нусха олиш