Менга ўз нафсларингиз ҳақидан олтита нарсага кафиллик беринг, мен ҳам сизларга жаннат кафолатини бераман. 1. Сўзлаганингизда ростини гапиринг. 2. Ваъдангизга вафо қилинг. 3. Омонатни адо этинг. 4. Жинсий аъзоларингизни ҳаромдан асранг. 5. Кўзингизни (ҳаромга қарашдан) сақланг. 6. Қўлларингизни тийинг.
Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.
* اضْمَنُوا لِي سِتًّا مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَضْمَنْ لَكُمُ الْجَنَّةَ، اصْدُقُوا إِذَا حَدَّثْتُمْ، وَأَوْفُوا إِذَا وَعَدْتُمْ، وَأَدُّوا إِذَا اؤْتُمِنْتُمْ، وَاحْفَظُوا فُرُوجَكُمْ وَغُضُّوا أَبْصَارَكُمْ، وَكُفُّوا أَيْدِيَكُمْ. (رواه البيهقي عن عبادة بن الصامت)