181-ҳадис

Яхшиликни умматимнинг раҳмлиларидан талаб қилинглар. Уларнинг паноҳида яшайсиз. Лекин яхшиликни қалби қаттиқ кишилардан талаб қилманглар. Чунки уларга лаънат тушгандир. Ё Али! Албатта, Аллоҳ таоло яхшиликни яратган ва унга аҳлини ҳам халқ қил­ган ҳамда уларга (яхшилик аҳлларига) яхшиликни ва унга амал қилишни муҳаббатли қилиб қўйган. Худ­ди қуруқ ерга сувни йўллаб, у ер аҳлини тирилтиргани каби, яхшилик талаб­горларини унга юзлантириб қўйган. Албатта, дунёдаги яхшилик аҳллари охиратда ҳам яхшилик аҳлларидир.

Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)дан. Ҳоким ривояти.

* اطلُبُوا الْمعْرُوفَ مِنْ رُحَمَاءِ أُمَّتِي تَعِيشُوا فِي أَكنَافِهِمْ، وَلاَ تَطلُبُوهُ مِنَ الْقَاسِيَةِ قُلُوبُهُمْ، فَإِنَّ اللَّعْنَةَ تَنْزِلُ عَلَيْهِمْ – يَا عَلِيُّ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى خَلَقَ الْمَعْرُوفَ، وَخَلَقَ لَهُ أَهْلاً، فَحبَّبَهُ إلَيْهِمْ، وَحَبَّبَ إِلَيْهِمْ فِعَالَهُ، وَوَجَّهَ إِلَيْهِمْ طُلاَّبَهُ، كمَا وَجَّهَ الْمَاءَ إِلَى الأرْضِ الجَدْبَةِ لِتَحْيَا بِهِ أَهْلَهَا، إِنَّ أَهْلَ الْمَعْرُوفِ فِي الدُّنْيَاهُمْ أَهْلُ الْمَعْرُوفِ الآخِرَةِ. (رواه الحاكم عن عليّّ)

Улашиш
|
|
Нусха олиш