Умматимдан етмиш мингги жаннатга беҳисоб (ҳисоб-китобсиз) кириши бахтига муяссар бўлдим. Уларнинг юзлари Бадр кечасидаги тўлин ой кабидир. Қалблари эса бир киши қалбига ўхшайди. Мен Раббим азза ва жалладан зиёда қилишини талаб этган эдим, У Зот менга ҳар бирига етмиш минг бўлиши ила зиёда қилди.
Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)дан. Аҳмад ривояти.
* أُعْطِيتُ سَبْعِينَ أَلْفًا مِنْ أُمَّتِي، يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ بِغَيْرِ حِسَابٍ، وُجُوهُهُمْ كَالْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ، وَقُلُوبُهُمْ عَلَى قَلْبِ رَجُلٍ وَاحِدٍ، فَاسْتَزَدْتُ رَبِّي عَزَّ وَجَلَّ فَزَادَنِي مَعَ كُلِّ وَاحِدٍ سَبْعِينَ أَلْفًا. (رواه أحمد عن أبي بكر)