197-ҳадис

Қуръондаги энг буюк оят Оятул Курсийдир. Қуръ­ондаги энг адолатли оят: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради» (Наҳл, 90). Қуръондаги энг қўрқиладиган оят: «Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар» (Залзала, 7–8). Қуръондаги энг умидли оят: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албат­та, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур» (Зумар, 53).

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан. Шерозий ривояти.

* أَعْظَمُ آيَةٍ فِي الْقُرْآنِ: آيَةُ الْكُرْسِىِّ، وَأَعْدلُ آيَةٍ فِي الْقُرْآنِ: «إِنَّ اللهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالإِحْسَانِ» وَأَخَوفُ آيَةٍ فِي الْقُرْآنِ: «فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ» وَأَرْجَى آيَةٍ فِي الْقُرْآنِ: «يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لاَ تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللهِ إِنَّ اللهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ». (رواه الشيرازي عن ابن مسعود)

Улашиш
|
|
Нусха олиш