Ҳаромдан тақво қил, одамларнинг энг обиди бўласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйган ризққа рози бўл, одамларнинг энг бадавлати бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан. Ўзингга яхши кўрган нарсани одамларга ҳам раво кўр, мусулмон бўласан. Кулгини кўпайтирма, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Аҳмад ривояти.
* اتَّقِ الْمَحَارِمَ تَكُنْ أَعْبَدَ النَّاسِ، وَارْضَ بِمَا قَسَمَ اللهُ لَكَ تَكُنْ أَغْنَى النَّاسِ. وَأَحْسِنْ إِلَى جَارِكَ تَكُنْ مُؤْمِنًا. وَأَحِبَّ لِلنَّاسِ مَا تُحِبُّ لِنَفْسِكَ تَكُنْ مُسْلِمًا، وَلاَ تُكْثِرِ الضَّحِكَ فَإِنَّ كَثْرَةَ الضَّحِكِ تُمِيتُ الْقَلْبَ. (رواه الإمام أحمد عن أبِى هريرة)