211-ҳадис

Мўминларнинг Исломдаги энг афзали унинг тили ва қўлидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир. Мў­мин­ларнинг имондаги энг афзали хулқлари яхши бўлганла­ридир. Муҳожирларнинг энг афзали Аллоҳ ман этган нарсалардан четланган кишидир. Жиҳоднинг энг афзали Аллоҳ азза ва жалла йўлида ўз нафси билан ку­рашишдир.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Табароний ривояти.

* أَفْضَلُ الْمُؤْمِنِينَ إِسْلامًا مَنْ سَلمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، وَأَفْضَلُ الْمُؤْمِنِيْنَ إِيْمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا، وَأَفْضَلُ الْمُهَاجِرِينَ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى اللهُ عَنْهُ، وَأَفْضَلُ الْجِهَادِ مَنْ جَاهَدَ نَفْسَهُ فِي اللهِ عَزَّ وَجَلَّ. (رواه الطبراني عن ابن عمر)

Улашиш
|
|
Нусха олиш