251-ҳадис

Аммо баъд: Албатта, дунё ям-яшилдир, мазалидир. Албатта, Аллоҳ унда сизларни ўринбосар қилади. Сизлар (ўшанда) қандай амал қилишингизга қарайди. Дунёдан ва аёллардан тақво қилинг. Чунки Бани Исро­илнинг биринчи фитнаси аёлларда эди. Огоҳ бўлинг! Одам болалари турфа хил табақалардан ташкил топган. Улардан мўмин ҳолда туғилиб, мўмин бўлиб яшаб, мўмин ҳолда ўладиганлари бор. Ва яна улардан кофир ҳолда туғилиб, кофир бўлиб яшаб, кофир ҳолда ўладиганлари бор. Ва яна улардан мўмин ҳолда туғилиб, мўмин бўлиб яшаб, кофир ҳолда ўладиганлари ва кофир ҳолда туғилиб, кофир бўлиб яшаб, мўмин ҳолда ўладиганлари бордир. Огоҳ бўлинг! Албатта, ғазаб одам боласи қорнида алангаланиб турган чўғдир. Ўша ғазаби келганида кўзи қизариб, жон томирлари шишганига қарамайсизларми? Агар сизлардан бирингизда ана шундай ҳолат содир бўлса, ерни ва албатта ерни лозим тутсин, яъни ерга ўтириб олсин. Огоҳ бўлинг! Кишиларнинг яхшиси ғазаби оҳиста бўлиб, розилиги тез бўлганидир. Кишиларнинг ёмони ғазаби тез бўлиб, розилиги оҳиста бўлганидир. Кишининг ғазаби оҳиста, қайтиши оҳиста бўлиши ёки ғазаби тез, қайтиши ҳам тез бўлиши ўзига ҳаволадир. Огоҳ бўлинг, савдогарларнинг яхшиси бир нарса бераётганида ҳам, олаётганида ҳам чиройли суратда адо этувчисидир. Сав­догарларнинг ёмони бирор нарса бераётганида ҳам, олаётганида ҳам ёмон суратда адо этувчисидир. Агар киши чиройли бериб, ёмон суратда талаб қилса ёки бераётганида ёмон муомалада бўлиб, талаб қилаётганида яхши муомала қилиши ўзига ҳаволадир. Огоҳ бўлинг! Албат­та, Қиёмат куни барча хиёнаткорни хиёнати миқдорича байроғи бўлади. Огоҳ бўлинг, албатта, энг катта хиёнат бошлиқнинг авомга қилган хиёнатидир. Огоҳ бўлинг! Одамлардан қўрқиш бирор кишини ҳақни билганда гапиришдан ҳаргиз ман этмасин. Огоҳ бўлинг! Жиҳодларнинг энг афзали золим подшоҳ олдида ҳақ сўзни гапиришдир. Огоҳ бўлинг! Дунёнинг ўтиб кетганидан қолганининг мисоли худди бугунги қолган кунингиз мисоли кабидир.

Абу Саид (розияллоҳу анҳу)дан. Таёлисий ривояти.

«أَمَّا بَعْدُ» فَإِنَّ الدُّنْيَا خَضِرَةٌ حُلْوَةٌ، وَإِنَّ اللهَ مُسْتَخْلِفُكُمْ فِيهَا، فَنَاظِرٌ كَيْفَ تَعْمَلُونَ، فَاتَّقُوا الدُّنْيَا وَاتَّقُوا النِّسَاءَ، فَإِنَّ أَوَّلَ فِتْنَةِ بَنِى إِسْرَائِيلَ كَانَتْ فِي النِّسَاءِ. أَلا إِنَّ بَنِي آدَمَ خُلِقُوا عَلَى طَبَقَاتٍ شَتَّى، فَمِنْهُمْ مَنْ يُولَدُ مُؤْمِنًا، وَيَحْيَا مُؤْمِنًا، وَيَمُوتُ مُؤْمِنًا، وَمِنْهُمْ مَنْ يُولَدُ كَافِرًا، وَيَحْيَا كَافِرًا، وَيَمُوتُ كَافِرًا، وَمِنْهُمْ مَنْ يُولَدُ مُؤْمِنًا، وَيَحْيَا مُؤْمِنًا، وَيَمُوتُ كَافِرًا، وَمِنْهُمْ مَنْ يُولَدُ كَافِرًا، وَيَحْيَا كَافِرًا، وَيَمُوتُ مُؤْمِنًا، أَلاَ إِنَّ الْغَضَبَ جَمْرَةٌ تَوَقَّدُ فى جَوْفِ ابْن آدم أَلاَ تَرَوْنَ إِلَى حُمْرَةِ عَيْنَيْهِ وَانْتِفَاخِ أَوْدَاجِهِ  فَإِذَ وَجَدَ أَحَدُكُمْ شَيْئًا مِنْ ذَلِكَ فَالأرْضَ الأرْضَ، أَلاَ إِنَّ خَيْرَ الرِّجَالِ مَنْ  كَانَ بَطِىءَ الْغَضَبِ سَرِيعَ الرِّضَا، وَشَرَّ الرِّجَالِ مَنْ كَانَ سَرِيعَ الْغَضَبِ بَطِيءَ الرِّضَاءِ، فَإِذَ كَانَ الرَّجُلُ بَطِىءَ الْغَضَبِ بَطِيءَ الْفَيْءِ، أَوْ سَرِيعَ الْغَضَبِ سَرِيعَ الْفَىْءِ فَإِنَّهَا بِهَا  أَلاَ إِنَّ خَيْرَ التُّجَّارِ مَنْ كَانَ  حَسَنَ الْقَضَاءِ حَسَنَ الطَّلَبِ، وَشَرَّ التُّجَّارِ مَنْ كَانَ سَيِّئ الْقَضَاءِ سَيِّئ الطَّلَبِ، فَإِذَا كَانَ الرَّجُلُ حَسَنُ الْقَضَاءِ سَيِّئ الطَّلَبِ أوْ كانَ سَيِّئَ الْقَضَاءِ حَسَن الطَّلَبِ، فَإِنَّهَا بِهَا. أَلاَ وَإِنَّ لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءً يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقَدْرِ غَدْرَتِهِ، أَلاَوَإِنَّ أَكبَرَ الْغَدْرِ غَدْرُ أَمِيرِ عَامَّةٍ. أَلا لا يمنعَنَّ رَجُلاً مَهَابَةُ النَّاسِ أَنْ يَتَكَلَّمَ بِالحَقِّ إِذَا عَلِمَهُ.أَلاَ إِنَّ أَفْضَل الْجِهَادِ كَلمَةُ حَقٍّ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائِرٍ. أَلاَ إِنَّ مَثَلَ مَا بَقِىَ مِنَ الدُّنْيَا فِيمَا مَضَى مِنْهَا مَثَلُ يَوْمِكُمْ هذَا فِيمَا مَضَى مِنْهُ. 

(رواه الطيالسي عن أبي سعيد)

Улашиш
|
|
Нусха олиш