Албатта, Аллоҳ таоло мўминни яқинлаштириб, унга соясини ташлайди-да, уни одамлардан тўсиб, гуноҳларига иқрор қилдиради. Ва: «Ундай гуноҳингни, бундай гуноҳингни биласанми?» дейди. У: «Ҳа, ё Раббим», деб ўз гуноҳларига иқрор бўлади. Ва ўзини ҳалок бўлганлар қаторидаман, деб гумон қилади. Шунда Аллоҳ таоло: «Мен гуноҳларингни дунёда одамлар кўзидан тўсган эдим. Бугун уларни кечираман», дейди. Шундан кейин яхшиликлар китоби ўнг томонидан берилади. Аммо кофир ва мунофиқларга гувоҳлар: «Ана шулар Парвардигорлари номидан ёлғон гапирганлар», – дейдилар. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳнинг лаънати золимларга (бўлур).
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Ибн Можа ривояти.
* إِنَّ اللهَ تَعَالَى يُدْنِى الْمُؤْمِن فَيَضَعُ عَلَيْهِ كَنَفَهُ وَيَسْتُرُهُ مِنَ النَّاسِ وَيُقَرِّرُهُ بِذُنُوبِهِ، فَيَقُولُ أتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا؟ أَتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ أَىْ رَبِّ، حَتى إِذَا قَرَّرَهُ بِذُنُوبِهِ، وَرَأَى فِي نَفْسِهِ أَنَّهُ قدْ هَلَكَ قَالَ: فَإِنِّى قَد سَتَرتُهَا عَلَيْكَ فِي الدُّنْيَا، وَأَنَا أَغْفِرُهَا لَكَ الْيَوْمَ ثُمَّ يُعْطَى كِتَابَ حَسَنَاتِهِ بِيَمِينِهِ، وَأَمَّا الْكَافِرُ وَالْمُنَافِقُ فَيَقولُ الأَشْهَادُ: «هَؤُلاَءِ الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَى رَبِّهِمْ أَلاَ لَعْنَةُ اللهِ عَلَى الظَّالِمِينَ».
(رواه ابن ماجه عن ابن عمر)