Албатта, Аллоҳ таоло жаннат аҳлига: «Эй жаннат аҳли» деса, улар: «Лаббай, буйруғингга ҳозирмиз, яхшилик Сендадир», дейишади. Аллоҳ таоло: «(Бу берилган нарсалардан) розимисизлар?» деса, улар: «Нимага рози бўлмас эканмиз? Сен бизга махлуқотларингдан бирортасига бермаган нарсани ато қилдинг», дейишади. Аллоҳ таоло: «Сизларга бундан ҳам афзал нарсани берайми?» дейди. Улар: «Ё Раббимиз! Қайси нарса бу жаннатдан афзал бўлиши мумкин?» дейишганида, Аллоҳ таоло: «Сизларга розилигим битилиб, ҳечам ғазабим бўлмайди», дейди.
Абу Саид (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.
* إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَقُولُ لأِهْلِ الْجَنَّةِ: يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ: فَيَقُولُونَ: لَبَّيْكَ رَبَّنَا وَسَعْدَيْكَ، وَالْخَيْرُ فِي يَدَيْكَ، فَيَقُولُ هَلْ رَضِيتُمْ؟ فَيَقُولُونَ وَمَا لَنَا لاَ نَرْضَى وَقَدْ أَعْطَيْتَنَا مَا لَمْ تُعْطِ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ، فَيَقُولُ: أَلاَ أُعْطِيكُمْ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ، فَيَقُولُونَ: يَا رَبَّنَا وَأَيُّ شَيْءٍ أَفْضَلُ مِنْ ذَلِكَ؟ فَيَقُولُ: أُحِلُّ عَلَيْكُمْ رِضْوَانِي فَلاَ أَسْخَطُ عَلَيْكُمْ أَبَدًا.
(رواه الشيخان عن أبي سعيد)