Албатта, дин енгилдир. Бирор киши дин билан беллашса, дин унга ғолиб келади. Шундай экан, тўғри йўлни лозим тутиб, мўътадилига яқин бўлинглар ва башорат (хушхабар) беринглар. Ибодатнинг бардавом бўлиши учун кундузнинг аввалида ва охирида ҳамда кечанинг охиридаги жўшқинликдан фойдаланинг.
Бухорий ривояти.
* إِنَّ الدِّينَ يُسْرٌ، وَلَنْ يُشَادَّ الدِّينَ أَحَدٌ إِلاَّ غَلَبَهُ، فَسَدِّدُوا وَقَارِبُوا وَأَبْشِرُوا وَاسْتَعِينُوا بِالْغَدْوَةِ وَالرَّوْحَةِ وَشَيْءٍ مِنَ الدُّلْجَةِ.
(رواه البخاري)