318-ҳадис

Албатта, жаннат аҳли жаннатда ҳам уламоларга муҳтож бўлишади. Чунки улар ҳар жумада Аллоҳ таолони зиёрат қилишади. Аллоҳ уларга: «Хоҳлаган нарсаларингизни мендан орзу қилинглар», деса, улар уламоларга қараб: «Нимани орзу қиламиз?» дейишади. Уламолар: «Ундай-бундай нарсаларни орзу қилаверинглар», деб ўргатишади. Улар (уламоларга) жаннатда ҳам худди дун­ёдаги каби муҳтож бўлишади.

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Асокир ривояти.

* إِنَّ أَهْلَ الْجَنَّةِ لَيَحْتَاجُونَ إِلَى الْعُلَمَاءِ فِي الْجَنَّةِ، وَذَلِكَ أَنَّهُمْ يَزُورُونَ اللهَ تَعَالَى فِي كُلِّ جُمْعَةٍ، فَيَقُولُ لَهُمْ تَمَنَّوا عَلَىَّ مَا شِئْتُمْ، فَيلتَفِتُون إِلَى الْعُلَمَاءِ فَيَقُولُونَ مَاذَا نَتَمَنّى؟ فَيَقُولُونَ تَمَنَّوا عَلَيْهِ كَذَا وَكَذَا، فَهُمْ يَحْتَاجُونَ إِلَيْهِمْ فِي الْجَنَّةِ كَمَا يَحْتاجُونَ إِلَيْهِمْ فِي الدُّنْيَا.

 (رواه ابن عساكر عن جابر)

Улашиш
|
|
Нусха олиш