Банда қабрига қўйилиб, дўстлари орқасига қайтганда, ҳатто уларнинг кавушлари товушини узилгунча эшитади. Икки фаришта келиб, уни ўтирғизиб: «Бу киши, яъни Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақларида нима дейсан?» дейишади. Мўмин киши: «Гувоҳлик бераманки, у зот Аллоҳнинг қули ва Расулидирлар», дейди. Кейин унга: «Дўзахдаги ўрнингга қара, Аллоҳ уни жаннатдаги ўринга алмаштирди», деб, унга иккиси ҳам кўрсатилади. Ва қабри етмиш газ кенгайтирилиб, қиёмат куни қайта тирилгунгача яшиллик билан тўлдирилади.
Аммо кофир ё мунофиққа бу киши, яъни «Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақларида нима дейсан?» дейилса, у: «Билмайман, одамлар айтган нарсани айтаман», дейди. Шунда унга: «Билмадинг ҳам, ўқий олмадинг ҳам», деб темир болға билан икки қулоғи орасига шундай уриладики, у оғриқдан қаттиқ қичқириб юборади. Унинг бақирганини жин ва инсондан бошқа ёнидаги барча махлуқот эшитади. Унинг қабри торайтирилади. Қабри торайганидан қовурғалари бир-бирига киришиб кетади.
Бухорий ва Муслим ривояти.
* إِنَّ الْعَبْدَ إِذَا وُضِعَ فِي قَبْرِهِ، وَتَوَلَّى عَنْهُ أَصْحَابُهُ، حَتَّى إِنَّهُ يَسْمَعُ قَرْعَ نِعَالِهِمْ، أَتَاهُ مَلَكَانِ فَيُقْعِدَانِهِ فَيَقُولاَنِ لَهُ، مَا كُنْتَ تَقُولُ فِي هَذَا الرَّجُلِ «مُحَمَّدٍ» فَأَمَّا الْمُؤْمِنُ فَيَقُولُ، أَشْهَدُ أَنَّهُ عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ. فَيُقَالُ: انْظُرْ إِلَى مَقْعَدِكَ مِنَ النَّارِ، قَدْ أَبْدَلَكَ اللهُ بِهِ مَقْعَدًا مِنَ الْجَنَّةِ فَيَرَاهُمَا جَمِيعًا، وَيُفْسَحُ لَهُ قَبْرَهُ سَبْعُونَ ذِرَاعًا ، وَيُمْلأُ عَلَيْهِ خَضِرًا إِلَى يَومِ يُبْعَثُونَ. وَأَمَّا الكَافِرُ أَوِ الْمُنَافِقُ، فَيُقَالُ لَهُ: مَا كُنْتَ تَقُولُ فِي هَذَا الرَّجُلِ؟ فَيَقُولُ: لاَ أَدْرِي وكُنْتُ أَقُولُ مَا يَقُولُ النَّاسُ. فَيُقَالُ لَهُ لاَ دَرَيْتَ وَلاَ تَلَيْتَ، ثُمَّ َيُضْرَبُ بِمطراقٍ مِنْ حَدِيدٍ ضَرْبَةً بَيْنَ أُذُنَيْهِ فَيَصِيحُ صَيْحَةً يَسْمَعُهَا مَنْ يَلِيهِ غَيْرَ الثَّقَلَيْنِ وَيُضَيَّقُ عَلَيْهِ قَبْرُهُ، حَتَّى تَخْتَلِفَ أَضْلاَعُهُ.
(رواه البخاري ومسلم)