347-ҳадис

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар хоҳласангиз, қиёмат куни Аллоҳ таоло мўминларга аввал айтадиган ва уларнинг Аллоҳга айтадиган биринчи гапнинг хабарини бераман”. Аллоҳ таоло мўминларга: «Менга йўлиқишни истаганмидингиз?» деса, мўминлар: «Ҳа, ё Раббимиз», дейишади. Аллоҳ тао­ло: «Нима учун?» деб сўраса, мўминлар: «Сенинг афвинг ва мағфиратингни умид қилдик», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизларга афвим ва мағфиратимни вожиб қилдим», дейди.

Муоз (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний ривояти.

* إِنْ شِئْتُمْ أَنْبَأْتُكُمْ مَا أَوَّلُ مَا يَقُولُ اللهُ تَعَالى لِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَا أَوَّلُ مَا يَقُولُونَ لَهُ، فَإِنَّ اللهَ تَعَالى يَقُولُ لِلْمُؤْمِنِينَ، هَلْ أَحْبَبْتُمْ لِقَائِي؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ يَا رَبَّنَا، فَيَقُولُ: لِمَ؟ فَيَقُولُونَ: رَجَوْنَا عَفْوَكَ وَمَغْفِرَتَكَ، فَيَقُولُ، قَدْ أَوْجَبْتُ لَكُمْ عفوي ومَغْفِرَتِي.

 (رواه الطبراني عن معاذ)

Улашиш
|
|
Нусха олиш