350-ҳадис

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ка­бира гуноҳларнинг энг улкани киши ўз ота-она­сини лаънатлашидир деганларида, «Ё Аллоҳнинг Расули, ки­ши ота-онасини қандай қилиб лаънатлайди?» дейишди. Шунда у зот: «Киши бошқа одамнинг отасини сўкади, у ҳам (ўша сўкканнинг) ота ва онасини сўкади», дедилар.

Бухорий ривояти.

* إِنَّ مِنْ أَكْبَرِ الْكَبَائِرِ أَنْ يَلْعَنَ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ، قِيلَ يَا رَسُولَ اللهِ وَكَيْفَ يَلْعَنُ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ، قَالَ يَسُبُّ الرَّجُلُ أَبَا الرَّجُلِ فَيَسُبُّ أَبَاهُ وَيَسُبُّ أُمَّهُ.

 (رواه البخاري)

Улашиш
|
|
Нусха олиш