366-ҳадис

Динида қувватли бўлиш, мулойимлигида собитлик, қатъий ишонч, илмга интилувчанлик, бойликда ўртачалик, тамадан йироқ бўлиш, ҳалолдан касб қилиш, истиқомати яхши, ҳидоятда фаоллик, шаҳватдан ўзини қайтариш, қийналганларга раҳмли бўлиш мўминнинг аҳлоқларидандир. Аллоҳнинг шун­дай мўмин бандалари борки, ғазаб қилган кишиларга зулм қилмайди, яхши кўрган кишиси сабабли ёмонлик этмайди, омонатга берилган нарсага хиёнат қилмайди, ҳасад, таъна қилувчи ва лаънат айтувчи бўлмайди. Агар шоҳиди бўлмаса ҳам, ҳақни эътироф қилади, лақаб тўқимайди, намозида хушули бўлади, закот беришга шошилади, танглик ҳолатларда виқорли, кенг-мўлчилик­да шукр айтувчи, ўзида борига қаноат этиб, ўзида йўқ нарсани даъво этмайди, ғазаби келганда қасдлашмайди, яхшилик қилишни хоҳлаб турганда бахиллиги ғолиб келмайди, одамлардан ўрганиш учун улар билан муносабатга киришади, англашлари учун сўзлайди. Агар зулм ва жабр қилинса, сабр қилади, ҳатто Раҳмон сифатли Зот унга ёрдам бергунча.

Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан. Ҳаким ривояти.

* إِنَّ من أَخْلاَقِ الْمُؤْمِنِ قوَّةً فِي دِينٍ، وَحَزْمًا فِي لِينٍ، وَإِيْمَانًا فِي يَقِينٍ، وَحِرْصًا فِي عِلْمٍ، وَشَفَقة فِي مِقَةٍ وَحِلْمًا فِي عِلْمٍ، وَقَصْدًا فِي غنى، وَتَجَمُّلاً فِي فَاقَةٍ، وَتَحَرُّجًا عَنْ طَمَعٍ، وَكَسْبًا في حَلاَلٍ، وَبِرًّا فِي اسْتِقَامَةٍ، وَنَشَاطًا فِي هُدًى وَنَهْيًا عَنْ شَهْوَة، وَرَحْمَةً لِلْمَجْهُودِ، وَإِنَّ الْمُؤْمِنَ مِنْ عِبَادِ اللهِ لاَ يَحِيفُ عَلَى مَنْ يُبْغضُ، وَلاَ يَأْثَمُ فِي مَنْ يُحِبُّ وَلاَ يُضَيِّعُ مَا اسْتُوْدِعَ، وَلاَ يَحْسُدُ وَلاَ يَطْعَنُ وَلاَ يَلْعَنُ، وَيَعْتَرِفُ بِالْحَقِّ، وَإِنْ لَمْ يُشْهَدْ عَلَيْهِ، وَلاَ يَتَنَابَزُ بِالاْلْقَابِ، فِي الصَّلاَةِ مُتَخَشِّعًا، إِلَى الزَّكَاةِ مُسْرِعًا، فِي الزَّلاَزِلِ وَقُورًا، فِي الرَّخَاءِ شَكُورًا. قَانِعًا بِالَّذِى لَهُ، لاَ يَدَّعِى مَا لَيْسَ لَهُ، وَلاَ يُجْمِعُ فِي الْغَيْظِ، وَلاَ يَغْلِبُهُ الشُّحُّ عَنْ مَعْرُوفٍ يُرِيدُهُ. يُخَالِطُ النَّاسَ كَىْ يَعْلَم، وَيُنَاطِقُهُمْ كَىْ يَفْهَمَ. وَإِنْ ظُلِمَ وَبُغِىَ عَلَيْهِ صَبَرَ حَتَّى يَكُونَ الرَّحْمَنُ هُوَ الَّذِى يَنْتَصِرُ لَهُ.

 (رواه الحكيم عن جندب)

Улашиш
|
|
Нусха олиш