368-ҳадис

Албатта, Аллоҳ таоло бачадонга бир фариштани вакил қилади. У: «Ё Рабб, нутфа бўлди, ё Рабб, лахта қон бўлди, ё Рабб, бир тишлам гўшт бўлди», дейди. Агар Аллоҳ уни халқ этишни ирода қилса, у вакил: «Ё Рабб! Бахтлими ёки бахтсизми? Ўғилми ё қизми? Чиройлими ёки хунукми? Ризқи қандай? Ажали-чи?» дейди. Мана шу каби жиҳатлар онаси қорнидалигидаёқ ёзиб-битиб қўйилади.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

* إِنَّ اللهَ تَعَالَى وَكَّلَ بِالرَّحِمِ مَلَكًا يَقُولُ: أَيْ رَبِّ نُطْفَةٌ، أَيْ رَبِّ عَلَقَةٌ أَيْ رَبِّ مُضْغَةٌ. فَإِذَا أَرَادَ اللهُ تَعَالى أَنْ يَقِضِىَ خَلْقَهَا قَالَ: أَيْ رَبِّ شَقِيٌّ أَمْ سَعِيدٌ؟ ذَكَرٌ أَوْ أُنْثَى؟ فَمَا الرِّزْقُ؟ وَمَا الأجَلُ؟ فَيُكْتَبُ كَذَلِكَ فِي بَطْنِ أُمِّهِ.

 (رواه البخاري ومسلم عن أنس)

Улашиш
|
|
Нусха олиш