Сизларга, Аллоҳга тақво этишингизни ва ҳабаший қул (бошлиқ) бўлса ҳам, унинг сўзини эшитиб, итоат этишингизни васият қиламан. Чунки ким мендан кейин яшаса, кўплаб ихтилофларни кўради. Ана шу пайтда менинг суннатимни ва тўғри йўлга етакловчи рошид халифалар суннатини лозим тутиб, маҳкам ушланглар. Ва уни озиқ тишларингиз ила қаттиқ тишланглар. Аммо ишларнинг янги пайдо бўлганидан сақланинглар. Чунки барча янги пайдо бўлган ишлар бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир. Ҳар бир залолат эса дўзахдир.
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
* أُوصِيكُمْ بِتَقْوَى اللهِ تعالى وَالسَّمْعِ وَالطَّاعَةِ، وَإِنْ كان عَبْدًا حَبَشِيًّا، فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ بَعْدِي فَسَيَرَى اخْتِلاَفًا كَثِيرًا، فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ الْمَهْدِيِّينَ تَمَسَّكُوا بِهَا، وَعَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ، وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلاَلَةٌ، وكلَّ ضَلاَلَةٍ فِي النَّارِ.
(رواه أبو داود والترمذي)