Аллоҳ таоло Довуд (алайҳиссалом)га ваҳий қилиб, деди: «Бирор банда халқимни қўйиб, Мени маҳкам ушласа, Мен уни ниятидан биламан. Агар осмонлар ва улардаги нарсалар ёмонликни хоҳласа ҳам, Мен улар орасидан қутулиш йўлларини қилиб қўяман. Қайси бир банда Мени қўйиб, махлуқларимдан бирортасини маҳкам тутса, Мен уни ниятидан биламан ва олдидаги осмон сабабларини узиб, қадами остидан талаб қилган нарсаларига етувчи йўлни тўсиб қўяман. Қайси бир банда Менга итоат қилса, Мен унга сўрашидан аввал ато этаман ва истиғфор айтишидан олдин гуноҳларини кечираман».
Ибн Асокир ривояти.
* أَوْحَى اللهُ تَعَالى إلَى دَاوُدَ: مَا مِنْ عَبْد يَعْتَصِمُ بِى دُونَ خَلْقِى أَعْرِفُ ذَلِكَ مِنْ نِيَّتِهِ، فَتَكِيدُهُ السَّمَوَاتُ بِمَنْ فِيهَا إلا جَعَلْتُ لَهُ مِنْ بَيْنِ ذَلِكَ مَخْرَجًا، وَمَا مِنْ عَبْدٍ يَعْتَصِمُ بَمَخْلُوقٍ دُونِى، أعْرِفُ ذَلِكَ مِنْ نِيَّتِهِ إِلاّ قَطَعْتُ أَسْبَابَ السَّمَاءِ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَأَرْسَخْتُ الهَوَى مِنْ تَحْتِ قَدَمَيْهِ وَمَا مِنْ عَبْدٍ يُطِيعُنِى إِلاَّ وَأَنَا مُعْطِهِ قَبْلَ أَنْ يَسْأَلَنِى، وَغَافِرٌ لَهُ قَبْلَ أَنْ يَسْتَغْفِرَنِى.
(رواه ابن عساكر)