391-ҳадис

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сенга баъзи калималарни ўргатайми? Агар уни айт­санг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этти­ради. Тонг оттирганингда ва кечлатганингда: “Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатит дайни ва қоҳрир рижал” (Ё Аллоҳ, Сенинг номинг ила ғамдан, хафаликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарз ғолиб келишидан ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб айт”, дедилар».

Абу Довуд ривояти.

* أَلاَ أُعَلِّمُكَ كَلاَمًا إِذَا قُلْتَهُ أَذْهَبَ اللهُ تَعَالى هَمَّكَ، وَقَضَى عَنْكَ دَيْنَكَ قُلْ إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ».

 (رواه أبو داود)

Улашиш
|
|
Нусха олиш