405-ҳадис

Қайси банда Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат этса, унга: «Маза қилдинг, жаннат сенга мазали бўлди», деб нидо қилинади. Аллоҳ таоло: «Бандам Мени зиёрат этди, меҳмон қилиш Менинг зиммамда. Мен унга жаннатдан бошқа меҳмондўстликка рози бўлмайман», дейди.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Абу Дунё ривояти.

* أَىُّ عَبْد زَارَ أَخًا لَهُ فِي اللهِ نُودِىَ أَنْ طِبْتَ، وَطَابَتْ لَكَ الْجَنّةُ، وَيَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: عَبْدِى زَارَنِى، عَلَىَّ قِرَاهُ، وَلَنْ أَرْضَى لِعَبْدِى بِقِرًى دُونَ الْجَنَّةِ.

 (رواه ابن أبي الدنيا عن أنس)

Улашиш
|
|
Нусха олиш