8-ҳадис

Бандалари ичида либоси амалидан яхши бўлганлари Аллоҳ таолонинг энг кўп ғазабини келтирувчилардир. Яъни, кийими пайғамбарлар либоси, амали эса жабр қилувчи золимлар амали каби бўлганларидир.

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан. Дайламий ривояти.

* أَبْغَضُ الْعِبَادِ إِلَى اللهِ مَنْ كَانَ ثَوْبَاهُ خَيْرًا مِنْ عَمَلِهِ: أَنْ تَكُونَ ثِيَابُهُ ثِيَابَ الْأَنْبِيَاءِ، وَعَمَلُهُ عَمَلَ الْجَبَّارِينَ. (رواه الديلمي عن عائشة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш