630-ҳадис

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) де­дилар: «Мен Исрога чиққан кеча Иброҳим (алайҳиссалом)­ни кўрдим. У зот: «Ё Муҳаммад, менинг номимдан умматингизга салом айтинг ва хабар берингки, албатта, жаннатнинг тупроғи тоза, суви шириндир. Ўзи текис бўлиб, экинлари “Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар вала ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”дир».

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан.  Табароний ривояти.

* رَأَيْتُ إِبْرَاهِيمَ لَيْلَةَ أَسْرِىَ بِى، فَقَالَ: يَا مُحَمَّدُ أَقْرِئْ أُمَّتَكَ مِنِّى السَّلاَمَ. وَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ الْجَنَّةَ طَيِّبَةُ التُّرْبَةِ، عَذبة الْمَاءِ، وَأَنهَا قِيعَانٌ وَغِرَاسُها (سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ).

 (رواه الطبراني عن ابن مسعود)

Улашиш
|
|
Нусха олиш