648-ҳадис

Бир киши қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ таоло унинг йўлига бир кузатувчи фариштани қўйди. Фаришта: «Қаерга боряпсан?» деган эди, у: «Қишлоқдаги биродаримникига», деди. Кузатувчи фаришта: «Сенда унинг сақлаб турган моли борми?» деса, у: «Йўқ! Лекин мен уни Аллоҳ йўлида ях­ши кўраман», деди. Шунда фаришта: «Мен сенга юборилган Аллоҳнинг элчисиман. Сен уни қандай яхши кўрсанг, Аллоҳ ҳам сени шундай яхши кўради», деди.

Бухорий ва Муслим ривояти.

* زَارَ رَجُلٌ أَخًا لَهُ فِي قَرْيَةٍ، فَأَرْصَدَ اللهُ لَهُ مَلَكًا عَلَى مَدْرَجَتِهِ، فَقَالَ: أَيْنَ تُرِيدُ؟ قَالَ: أَخًا لِي فِي الْقَرْيَةِ، قَالَ: هَلْ لَه عَلَيْكَ مِنْ نِعْمَةٍ تَرُبُّهَا؟ قَالَ لاَ، إِلاَّ أَنِّي أُحِبُّهُ فِي اللهِ، قَالَ فَإِنِّي رَسُولُ اللهِ إِلَيْكَ بِأَنَّ اللهَ أَحَبَّكَ كَمَا أَحْبَبْتَهُ.

 (رواه الشيخان)

Улашиш
|
|
Нусха олиш