Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дейдилар: «Раббимдан уч нарсани сўрадим, иккитасини менга бериб, биттасини бермади. Умматимни қаҳатчилик билан ҳалок қилмаслигини сўраган эдим, уни менга берди. Умматимни сувга ғарқ қилмаслигини сўраган эдим, уни ҳам берди. Лекин ўрталарида уруш бўлмаслигини сўраган эдим, уни бермади (яъни, мусулмон баъзан мусулмонни билиб-билмай қатл қилиши қолдирилган экан)».
Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.
* سَأَلْتُ رَبِّي ثَلاَثًا، فَأَعْطَانِي اثِنْتَيْنِ، وَمَنَعَنِي وَاحِدَةً: سَأَلْتُ رَبِّي أَنْ لاَ يُهْلِكَ أُمَّتِي بِالسَّنَةِ، فَأَعْطَانِيهَا، وَسَأَلْتُهُ أَنْ لاَ يُهْلِكَ أُمَّتِي بِالْغَرَقِ فَأَعْطَانِيهَا، وَسَأَلْتُهُ أَنْ لاَ يَجْعَلَ بَأْسَهُمْ بَيْنَهُمْ فَمَنَعَنِيهَا.
(رواه البخاري ومسلم عن سعد بن أبي وقاص)