661-ҳадис

Аллоҳ таоло етти тоифа кишига соя йўқ кунда Ўз сояси (қиёмат ҳароратида Аршнинг сояси)дан паноҳ берур: 1) одил подшоҳ; 2) Аллоҳнинг ибодатида ўсган йигит; 3) масжидга қалби боғланган киши, яъни мас­жиддан чиқиб, унга қайтгунча қалби боғлиқ бўлув­чи; 4) Аллоҳ йўлида дўстлашган икки киши, улар Аллоҳ йўлида жам бўлиб, Унинг йўлида ажраладилар; 5) бир киши холи ҳолда Аллоҳни эслаганида, кўзидан ёш оқса; 6) бир кишини мансаб ва ҳусну жамолда тенги йўқ аёл (ёмон ниятда) ўз нафсига чақирса, у киши Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берса; 7) бир киши бирор садақа қилганда, ўша садақасини шу даражада махфий қилсаки, ўнг қўли билан берганини чап қўли сезмаса.

Бухорий ва Муслим ривояти.

* سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلُّهُ: إِمَامٌ عَادِلٌ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ الله، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ بِالْمَسْجِدِ إِذَا خَرَجَ مِنْهُ حَتَّى يَعُودَ وَرَجُلاَنِ تَحَابَّا فِي اللهِ، اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ فِي خَلْوةٍ فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ، وَرَجُلٌ دَعَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ إِلَى نَفْسِهَا فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللهَ رَبَّ الْعَالَمِينَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ أَخْفَاهَا، حَتَّى لاَ تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقَ يَمِينُهُ.

 (رواه الشيخان)

Улашиш
|
|
Нусха олиш