668-ҳадис

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Тўғри йўлга бошланглар, яқинлашинглар ва хурсандлик хабарини беринглар, билингларки, сизлардан бирортангизни амали жаннатга кирита олмайди», деганларида, саҳобалар: «Сизнинг амалингиз ҳамми, ё Аллоҳнинг Расули?» де­йишди. Шунда у зот (алайҳиссалом): «Менинг ҳам амалим кирита олмайди, лекин Аллоҳнинг мағфирати ва раҳмати ўраб олса, ундай эмас. Албатта, Аллоҳга амалларнинг энг яхшиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир», дедилар.

Бухорий, Муслим ва Насоий ривояти.

* سَدِّدُوا، وَقَارِبُوا، وَأَبْشِرُوا، وَاعْلَمُوا أَنَّهُ لَنْ يُدْخِلَ أَحَدَكُمُ الجَنَّةَ عَمَلُهُ، قَالُوا: وَلاَ أَنْتَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: وَلاَ أَنَا، إِلاَّ أَنْ يَتَغَمَّدَنِيَ اللهُ مِنْهُ بِمَغْفِرَةٍ وَرَحْمَةٍ، وَاعْلَمُوا أَنَّ أَحَبَّ الْعَمَلِ إِلَى اللهِ أَدْوَمُهُ وَإِنْ قَلَّ.

 (رواه الشيخان والنسائي)

Улашиш
|
|
Нусха олиш