Аллоҳнинг ҳузурида кунларнинг саййиди жума кунидир. У кун қурбонлик ва фитр кунларидан ҳам буюкроқдир. У кунда беш хислат бор: Одам (алайҳиссалом) ўша куни халқ қилинган. Ўша куни жаннатдан ерга туширилган, ўша куни вафот этган. Ўша куни бир соат борки, банда бирор нарса сўраса, берилади, модомики ўша сўрашида гуноҳни ёки қариндош-уруғларидан узилишни қасд қилмаса. Ўша жума куни қиёмат қойим бўлади. Ҳар қайси муқарраб фаришта, еру осмон, шамол, тоғ ва тош борки, жума куни қиёмат бўлиб қолармикан, деб хавфсираб чиқади.
Саъд ибн Убода (розияллоҳу анҳу)дан. Шофиъий ривояти.
* سَيِّدُ الأيَّامِ عِنْدَ اللهِ: يَوْمُ الْجُمعَةِ أَعْظَمُ مِنْ يَوِمِ النَّحْرِ وَالْفِطْرِ وَفِيهِ خَمْسُ خِلاَلٍ فِيْهِ خَلَقَ اللهُ آدَمَ، وَفِيهِ أهْبِطَ مِنَ الْجَنَّةِ إلَى الأرْضِ، وَفِيهِ تُوُفِّىَ، وَفِيهِ سَاعَةٌ لاَ يَسْأَلُ الْعبْدُ فِيْها اللهَ شَيْئًا إِلاَّ أَعْطَاهُ إِيَّاهُ مَا لَمْ يَسْأَلْ إِثْمًا – أَوْ قَطِيعَةَ رَحِم، وَفِيهِ تَقُومُ السَّاعَةُ وَمَا مِنْ مَلَكٍ مُقَرَّبٍ، وَلاَ سَمَاءٍ، وَلاَ أَرْضٍ، وَلاَ رِيحٍ، وَلاَ جَبَلٍ، وَلاَ حَجَرٍ – إِلاَّ وَهُوَ مُشْفِقٌ مِنْ يَوْمِ الْجُمعَةِ.
(رواه الشافعي عن سعد بن عبادة)