Салом Аллоҳнинг исмларидан бири бўлиб, У Зот уни ерга қўйгандир. Шундай экан, сизлар уни ораларингизда ёйинглар. Чунки мусулмон киши бир қавм олдидан ўтиб, уларга салом берса, улар унга алик олишса, бу салом берган кишининг саломни эслатгани учун даражаси юқори бўлади. Агар улар саломга алик олишмаса, у қавмдан яхшироқ ва покроқ, яъни фаришталар жамоаси алик олишади.
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.
* السَّلاَمُ اسْمٌ مِنْ أَسْمَاءِ اللهِ، وَضَعَهُ فِي الأرْضِ، فَأَفْشوهُ بيْنَكُمْ، فَإِنَّ الرَّجُلَ الْمُسْلِمَ إِذَا مَرَّ بِقَوْمٍ فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ فَرَدُّوا عَلَيْهِ كَانَ لَهُ عَلَيْهِمْ فَضْلُ دَرَجَةٍ بِتَذكِيرِهِ إِيَّاهُمُ السَّلاَمَ، فَإِنْ لَمْ يَرُدُّوا عَلَيْهِ، رَدَّ عَلَيْهِ مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنْهُمْ وَأَطْيَبُ.
(رواه البيهقي عن ابن مسعود)