752-ҳадис

Гаровга олинган уловни, агар нафақа қилаётган бўлса, минаверади. Гаровга олинган соғин ҳайвоннинг су­тини, агар нафақа қилаётган бўлса, ичаверади. Миниб, сутини ичаётган кишига нафақа лозимдир. (Яъни, гаровга берган (киши) муҳлат қўймайди, фойдаланув­чи муҳлатни кечга сурмайди. Балки гаровга олувчи ундан фойда­ланиб, ўша нарсага маблағ сарф қилади.)

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят.

* الظَّهْرُ يُرْكَبُ بِنَفَقَتِهِ، إِذَا كَانَ مَرْهُونًا، وَلَبَنُ الدَّرّ يُشْرَبُ بِنَفَقَتِهِ، إِذَا كَانَ مَرْهُونًا. وَعَلَى الَّذِى يرْكَبُ وَيَشْرَبُ النَّفَقَة.

 (رواه أبو هريرة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш