769-ҳадис

Аллоҳга тақво қилишни ўзингга лозим тут, чунки у барча яхшиликларни жамловчидир. Ўзингга жидду жаҳд билан амал қилишни лозим бил, чунки у мусулмонларнинг роҳиблигидир. Ўзингга Аллоҳнинг зикри ва Аллоҳнинг Ки­тоби тиловатини лозим тут, чунки у ерда сен учун нур ва осмонда сен учун зикр бўлади. Тилингни яхшиликдан бош­қа нарсадан сақла. Чунки шундай қилиш билан шайтонга ғолиб бўласан.

Абу Саид (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Яъло ривояти.

* عَلَيْكَ بِتَقْوَى اللهِ فَإِنَّهَا جِمَاعُ كُلِّ خَيْرٍ، وَعَلَيْكَ بِالْجِهَادِ، فَإِنَّهُ رَهْبَانِيَّة الْمُسْلِمِينَ، وَعَلَيْكَ بِذِكْرِ اللهِ وَتِلاَوَةِ كِتَابِ اللهِ، فَإِنَّهُ نُورٌ لَكَ فِي الأَرْضِ، وَذِكْرٌ لَكَ فِي السَّمَاءِ، وَاخْزِنْ لِسَانَكَ إِلاَّ مِنْ خَيْرٍ، فَإِنَّكَ بذَلِكَ تَغْلِبُ الشَّيْطَانَ.

 (رواه أبو يعلى عن أبي سعيد)

Улашиш
|
|
Нусха олиш