771-ҳадис

Кўп нарсани жам этган ушбу дуони ўзингга лозим тут: «Аллоҳумма инний асъалука минал хойри куллиҳи ъажилиҳи ва ажилиҳи ма ъалимту минҳу ва ма лам аълам. Ва асъалукал жанната ва ма қорраба илайҳа мин қовлин ав ъамалин ва аъузу бика минан нар. Вама қорраба илайҳа мин қовлин ав ъамалин ва асъалука мим маа саалака биҳи Муҳаммадун ва аъузу бика мим маа таъавваза минҳу Муҳаммадун ва ма қозайта лий мин қазоин фажъал ъақибатаҳу рушда». Яъни: «Ё Аллоҳ, Сендан яхшилик­ларнинг барчасини, бу дунёдагию охиратдагисини, билганимнию билмаганимни сўрайман. Жаннатни ва унга яқин қилувчи сўз ёки амални сўрайман. Дўзахдан ва унга яқин қилувчи сўз ёки амалдан паноҳ тилайман. Сендан Муҳаммад (алайҳиссалом) сўраган нарсани сўрайман. Муҳаммад (алай­ҳиссалом) паноҳ тилаган нарсадан паноҳ сўрайман. Ё Аллоҳ, менга нимани қазои қадар қилиб битсанг, унинг оқибатини яхши қилгин».

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан. Бухорий ривояти.

* عَلَيْكِ بِجُمَّلِ الدُّعَاءِ وَجوَامِعِهِ، قُولِى: اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلكَ مِنَ الْخَيْرِ كَلِّهِ عَاجِلِهِ وَآجِلِهِ مَا عَلِمْتُ مِنْهُ وَمَا لَمْ أَعْلَمْ، وَأَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ، وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَولٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ، وَمَا قَرَّبَ إِلَيْهَا مِنْ قَولٍ أَوْ عَمَلٍ، وَأَسْأَلُكَ مِمَّا سَأَلَكَ بِهِ مُحَمَّدٌ، وَأَعَوذُ بِكَ مِمَّا تَعَوَّذَ مِنْهُ مُحَمَّدٌ، وَمَا قَضَيْتَ لِى مِنْ قَضَاءٍ فَاجْعَلْ عَاقِبَتَهُ رُشْدًا.

 (رواه البخاري عن السيدة عائشة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш