Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳар бир мусулмонга садақа лозимдир», деганларида, саҳобалар: «Ё Аллоҳнинг набийи, агар топа олмаса-чи?», дейишди. У зот (алайҳиссалом): «Қўли билан ишлаб, ўзига фойда олиб, садақа ҳам қилади», дедилар. Саҳобалар: «Агар қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, у зот: «Қийналиб қолган ҳожатмандларга ёрдам беради», дедилар. Саҳобалар: «Агар топа олмаса-чи?» дейишганида, у зот: «Яхшиликка буюради», дедилар. Саҳобалар: «Буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, у зот: «Ёмонликдан ўзини тўсади, чунки бу ҳам у учун садақадир», дедилар.
Бухорий ривояти.
* عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ صَدَقَةٌ: فَقَالُوا: يَا نَبِيَّ اللهِ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ. قَالَ: يَعْمَلُ بِيَدِهِ فَيَنْفَعُ نَفْسَهُ وَيَتَصَدَّقُ. قَالُوا: فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ. قَالَ: يُعِينُ ذَا الْحَاجَةِ الْمَلْهُوفِ. قَالُوا: فَإِنْ لَمْ يَجِدْ. قَالَ: فَلْيَأْمُرْ بِالْخَيْرِ أوْ بِالْمَعْرُوفِ. قَالُوا: فَإِنْ لَمْ يَفْعَلْ. قَالَ: وَلْيُمْسِكْ عَنِ الشَّرِّ فَإِنَّهَا لَهُ صَدَقَةٌ.
(رواه البخاري)