Бир фоҳиша аёлнинг гуноҳлари мағфират қилинди. Чунки кетаётганида қудуқ олдида чанқоқ ўлдиришига оз қолганидан тилини осилтириб турган итни учратиб қолди. Оёғидаги маҳсисини ечиб, рўмоли билан боғлаб сув тортиб олди-да, унга ичирди. Шунинг учун гуноҳлари кечирилди.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ривояти.
* غُفِرَ لإمْرَأَةٍ مُومِسَةٍ مَرَّتْ بِكَلْبٍ عَلَى رَأْسِ رَكِيٍّ يَلْهَثُ قَدْ كَادَ يَقْتُلُهُ الْعَطَشُ، فَنَزَعَتْ خُفَّهَا فَأَوْثَقَتْهُ بِخِمَارِهَا فَنَزَعَتْ لَهُ مِنَ الْمَاءِ فَغُفِرَ لَهَا بِذَلِكَ.
(رواه البخاري عن أبي هريرة)