801-ҳадис

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Биро­даринг кариҳ (ёмон) кўрадиган нарсани зикр қилишинг ғийбатдир», деганларида, бир киши: «Агар биродаримда ўша айтган нарсам мавжуд бўлса-чи?» деганида, у зот (алайҳиссалом): «Зикр қилган нарсанг биродарингда мавжуд бўлса, ғийбат қилган бўласан. Агар айтган нарсанг (унда) мавжуд бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», деди­лар.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Аҳмад ривояти.

* الْغِيبَةُ: ذِكْرُكَ أَخَاكَ بِمَا يَكْرَهُ، قَالَ رَجُلٌ، أَفَرَأَيْتَ إِنْ كَانَ فِي أَخِي مَا أَقُولُ؟ قَالَ: إِنْ كَانَ فِي أَخِيكَ مَا تَقُولُ، فَقَدِ اغْتَبْتَهُ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ فِيهِ مَا تَقُولُ فَقَدْ قذفْتهُ.

 (رواه أحمد عن أبي هريرة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш