824-ҳадис

Аллоҳ таоло деди: «Одам боласи Мени сўкди, у Мени сўкмаслиги керак эди. Одам боласи Мени ёлғончи қилди, у Мени ёлғончи қилмаслиги лозим эди. Одам боласининг Мени сўкиши фарзанди бор, дейишидир. Ва­ҳоланки, Мен яккаю ёлғиз, барча нарсадан беҳожат, туғмаган ва туғилмаган, тенги йўқ Зотдирман. Аммо Одам боласининг Мени ёлғончига чиқариши: «Мени аввал халқ қилганидек қайта тирилтира олмайди», дейишидир. Ахир, қайта тирилтириш Мен учун аввал халқ қилишдан кўра енгилроқ эмасми?!»

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Насоий ривояти.

* قَالَ اللهُ تَعَالَى: شَتَمَنِي ابْنُ آدَمَ وَمَا يَنْبَغِي لَهُ أَنْ يَشْتُمَنِي وَكَذَّبَنِي وَمَا يَنْبَغِي لَهُ أَنْ يُكَذِّبَنِي، أَمَّا شَتْمُهُ إِيَّايَ فَقَوْلُهُ: إِنَّ لِي وَلَدًا وَأَنَا اللهُ الأَحَدُ الصَّمَدُ، لَمْ أَلِدْ وَلَمْ أُولَدْ، وَلَمْ يَكُنْ لِي كُفُوًا أَحَدٌ، وَأَمَّا تَكْذِيبُهُ إِيَّاىَ، فَقَوْلُهُ: لَيْسَ يُعِيدُنِى كَمَا بَدَأَنِى، (وَلَيْسَ أَوَّلُ الْخَلْقِ بِأَهْوَن عَلَىَّ مِنْ إِعَادَتِهِ).

 (رواه النسائي عن أبِي هريرة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш