Аллоҳ таоло: «Эй бандаларим, ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва уни ораларингизда ҳам ҳаром этдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилманглар. Эй бандаларим, барчангиз залолатдасиз. Фақатгина Мен ҳидоят қилганларгина тўғри йўлдадир. Шундай экан, ҳидоятни Мендан талаб қилинглар. Ўзим сизларни ҳидоят қиламан. Эй бандаларим, барчангиз очдирсиз. Фақатгина Мен таомлантирганларгина бундай эмас. Бас, шундай экан, Мендан таом талаб қилинглар, сизларни (ўзим) таомлантираман. Эй бандаларим, барчангиз яланғочдирсиз. Фақатгина Мен кийинтирганларгина бундай эмас. Кийинишни Мендан талаб қилинглар, Мен сизларни (Ўзим) кийинтираман. Эй бандаларим, сизлар кечаю кундуз хато қиласизлар. Мен эса гуноҳларингизнинг барчасини кечираман. Бас, шундай экан, Мендан истиғфор талаб қилинглар, сизларнинг гуноҳингизни (Ўзим) кечираман. Эй бандаларим, Менга зарар бермоқчи бўлсангиз, ҳаргиз зарар бера олмайсиз. Менга фойда бермоқчи бўлсангиз ҳам, ҳаргиз фойда бера олмайсиз. Эй бандаларим, агар аввалларингиз ва охирларингиз, инс ва жинларингиз тақволи қалб кишиси (эгаси) бўлишса, мулкимда бирор нарса зиёда бўлиб қолмайди. Эй бандаларим, агар аввалларингиз ва охирларингиз, инс ва жинларингиз фожир қалб кишиси (эгаси) бўлишса, мулкимдан бирор нарса камайиб қолмайди. Эй бандаларим, агар аввалларингиз ва охирларингиз, инс ва жинларингиз бир тепаликда туриб, Мендан сўрашса, Мен ҳар бир киши сўраган нарсасини берсам ҳам, ҳузуримдаги бирор нарса камаймайди. Фақатгина денгизга игнани бир марта тиқиб олганда камайганчалик камаяди, холос. Эй бандаларим, бу сизларнинг амалингиздир. Мен амалларингизни ҳисоблаб сақлаб қўяман. Кейин уни мукаммал қилиб топшираман. Кимки унинг яхшисини топса, Аллоҳга ҳамд айтсин. Кимки бундан бошқасини топса, фақатгина ўзини маломат қилсин», деди».
Муслим ривояти.
* قَالَ اللهُ تَعَالَى: يَا عِبَادِي: إِنِّي حَرَّمْتُ الظُّلْمَ عَلَى نَفْسِي، وَجَعَلْتُهُ مُحَرَّمًا بَيْنَكُمْ، فَلاَ تَظَالَمُوا يَا عِبَادِي: كُلُّكُمْ ضَالٌّ إِلاَّ مَنْ هَدَيْتُهُ فَاسْتَهْدُونِي أَهْدِكُمْ، يَا عِبَادِي: كُلُّكُمْ جَائِعٌ إِلاَّ مَنْ أَطْعَمْتُهُ، فَاسْتَطْعِمُونِي أُطْعِمْكُمْ، يَا عِبَادِي: كُلُّكُمْ عَارٍ إِلاَّ مَنْ كَسَوْتُهُ فَاسْتَكْسُونِي أَكْسُكُمْ. يَا عِبَادِي: إِنَّكُمْ تُخْطِئُونَ بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ، وَأَنَا أَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا، فَاسْتَغْفِرُونِي أَغْفِرْ لَكُمْ، يَا عِبَادِي: إِنَّكُمْ لَنْ تَبْلُغُوا ضَرِّي فَتَضُرُّونِي وَلَنْ تَبْلُغُوا نَفْعِي فَتَنْفَعُونِي، يَا عِبَادِي: لَوْ أَنَّ أَوَّلَكُمْ وَآخِرَكُمْ، وَإِنْسَكُمْ وَجِنَّكُمْ كَانُوا عَلَى أَتْقَى قَلْبِ رَجُلٍ وَاحِدٍ، مِنْكُمْ مَا زَادَ ذَلِكَ فِي مُلْكِي شَيْئًا. يَا عِبَادِي: لَوْ أَنَّ أَوَّلَكُمْ وَآخِرَكُمْ، وَإِنْسَكُمْ وَجِنَّكُمْ كَانُوا عَلَى أَفْجَرِ قَلْبِ رَجُلٍ وَاحِدٍ مِنْكُمْ، مَا نَقَصَ ذَلِكَ مِنْ مُلْكِي شَيْئًا. يَا عِبَادِي: لَوْ أَنَّ أَوَّلَكُمْ وَآخِرَكُمْ، وَإِنْسَكُمْ وَجِنَّكُمْ، قَامُوا فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ، فَسَأَلُونِي فَأَعْطَيْتُ كُلَّ إِنْسَانٍ مَسْأَلَتَهُ، مَا نَقَصَ ذَلِكَ مِمَّا عِنْدِي، إِلاَّ كَمَا يَنْقُصُ الْمِخْيَطُ إِذَا أُدْخِلَ الْبَحْرَ. يَا عِبَادِي: إِنَّمَا هِيَ أَعْمَالُكُمْ أُحْصِيهَا لَكُمْ، ثُمَّ أُوَفِّيكُمْ إِيَّاهَا، فَمَنْ وَجَدَ خَيْرًا فَلْيَحْمَدِ اللهَ، وَمَنْ وَجَدَ غَيْرَ ذَلِكَ فَلاَ يَلُومَنَّ إِلاَّ نَفْسَهُ.
(رواه مسلم)