Аллоҳ таоло: «Ҳар бир одам боласининг амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир. Мен Ўзим уни мукофотлайман», деб айтди. Рўза ёмонликлардан қўрғондир. Сизлардан бирингиз рўза куни бўлганда ёмон сўзларни сўзламасин ва шовқин-сурон қилмасин. Борди-ю, бирор одам уни сўкса ёки у билан уришса, мен рўзадор кишиман, деб айтсин. Муҳаммаднинг жони измида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушки анбарнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандчилик бор. Оғзини очганда, шунга шодланиши, Раббисига йўлиққанда, тутган рўзасига хурсанд бўлиши.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.
* قَالَ اللهُ تَعَالَى: كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ إِلاَّ الصِّيَامَ، فَإِنَّهُ لِي، وَأَنَا أَجْزِي بِهِ، وَالصِّيَامُ جُنَّةٌ، إِذَا كَانَ يَوْمُ صِيَامِ أَحَدِكُمْ فَلاَ يَرْفُثْ وَلاَ يَصْخَبْ، فَإِنْ سَابَّهُ أَحَدٌ أَوْ قَاتَلَهُ فَلْيَقُلْ إِنِّي امْرُؤٌ صَائِمٌ، وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ، لَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ، لِلصَّائِمِ فَرْحَتَانِ يَفْرَحُهُمَا، إِذَا أَفْطَرَ فَرِحَ بِفِطْرِهِ، وَإِذَا لَقِيَ رَبَّهُ فَرِحَ بِصَوْمِهِ.
(رواه البخاري ومسلم عن أبي هريرة)