Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) овқат тановул қилиш ёки бирор ичимлик ичишда: «Алҳамду лиллаҳил лазий атъама ва сақо ва саввағоҳу ва жаъала лаҳу махрожа» (Овқатлантириб, суғориб ва уни ҳазм ҳамда чиқадиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.
Абу Айюб (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Ҳиббон ривояти.
* كَانَ إِذَا أَكلَ أَوْ شَرِبَ قَالَ: الحَمْدُ للهِ الَّذِى أَطْعَمَ وَسَقَى، وَسَوَّغَهُ، وَجَعَلَ لَهُ مَخْرَجًا.
(رواه ابن حبان عن أبي أبوب)