Расулулоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) агар бозорга кирсалар: «Бисмиллаҳи, аллоҳумма инний асъалука мин хойри ҳазиҳис сувқи ва хойри ма фийҳа ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа. Аллоҳумма инний аъузу бика ан усийба фийҳа ямийнан фожиротан ав сафқотан хосироҳ» (Аллоҳнинг исми ила. Ё Аллоҳ, Сендан бу бозорнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни сўрайман. Бу бозорнинг ёмонидан ҳамда ундаги ёмонликдан Сендан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳ, Сендан гуноҳга элтувчи қасамдан ва зарар келтирувчи битимдан паноҳ сўрайман), деб айтардилар.
Абу Бурайда (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний ривояти.
* كَانَ إِذَا دَخَلَ السُّوقَ قَالَ: بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ هَذِهِ السُّوقِ، وَخَيْرِ مَا فِيهَا، وَأَعَوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا، وَشَرِّ مَا فِيهَا، اللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ أَنْ أُصِيبَ فِيهَا يَمِينًا فَاجِرَةً أَوْ صَفْقَةً خَاسِرَةً.
(رواه الطبراني عن أبي بريدة)