922-ҳадис

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одатлари шундай эдики, тонг намозини инсонларга ўқиб берсалар, юзларини саҳобаларга қаратиб: «Орангизда бемори борлар топиладими? Агар бўлса, зиёрат қиламан», деганларида, улар: «Йўқ» дейишса, у зот (алайҳиссалом): «Ораларингизда жанозаси бор киши топиладими? Агар бўлса иштирок этаман», деганларида, саҳобалар: «Йўқ» дейишса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сизлардан бирортангиз туш кўрган бўлса, бизга айтиб берсин», дер эдилар.

Ибн Асокир ривояти.

* كَانَ إِذَا صَلَّى بِالنَّاسِ الْغَدَاةَ أَقْبَلَ عَلَيْهِمْ بوَجْهِهِ، فَقَالَ: هَلْ فِيكُمْ مَريض أَعُودُهُ؟ فَإِنْ قَالُوا لاَ: قَالَ: هَلْ فِيكُمْ جَنَازَةٌ أَتْبَعُهَا؟ فَإِنْ قَالُوا لاَ: قَالَ: مَنْ رَأَى مِنْكُمْ رُؤْيَا يَقصُّهَا عَلَيْنَا.

 (رواه ابن عساكر)

Улашиш
|
|
Нусха олиш