Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қачон янги (чиққан) ойга қарасалар: «Аллоҳуммажъалҳу ҳилала юмнин ва рушдин, аманту биллазий холақока фаъадалака табарокаллоҳу аҳсанул холиқийн» (Ё Аллоҳ, бу янги (чиққан) ойни бизга барокатли, ҳидоятли қилгин. (Эй ҳилол) сени халқ қилиб, текис этган Зотга имон келтирдим. Аллоҳ баракотлидир. У халқ қилувчиларнинг энг яхшисидир), деб айтардилар.
Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Сунний ривояти.
* كَانَ إِذَا نَظَرَ إلَى الْهِلاَلِ قَالَ: اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ هِلاَلَ يُمْن وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ فَعَدَلَكَ، تَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ.
(رواه ابن السني عن أنس)