929-ҳадис

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор мажлисдан турадиган бўлсалар: «Субҳанакаллоҳумма раббий ва биҳамдика ла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка» (Ё Аллоҳ, Сен покдирсан. Раббим, Сени пок­лаб ёд этаман. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб, Сенга тавба қиламан), деб айтардилар. Бирор киши мажлисдан тураётганида мана шу калималарни айтса, ана шу мажлисда содир этган гуноҳлари кечирилади.

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан. Ҳоким ривояти.

* كَانَ لاَ يَقُومُ مِنْ مَجْلِسٍ إِلاَّ قالَ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبِّى وَبِحَمْدِكَ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إلَيْكَ، قَالَ: لاَ يَقُولُهُنَّ أَحَدٌ حَيْثُ يَقُومُ مِنْ مَجْلِسِهِ إِلاَّ غُفِرَ لَهُ مَا كَانَ مِنْهُ فِي ذَلِكَ الْمَجْلِسِ.

 (رواه الحاكم عن السيدة عائشة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш