994-ҳадис

«Ла илаҳа иллаллоҳ», деб айтувчи кишиларга ўлимда, қабрда ва қайта тирилишда ваҳима йўқдир. Худ­ди мен (қайта тирилиш учун қилинган) овоз пайтида уларнинг бошларини тупроқдан қоқаётиб: «Биздан хафаликни кетказган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб айтишаётганини кўриб тургандекман.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Табароний ривояти.

* لَيْسَ عَلَى أهْلِ (لاَ إِلَهَ إلاَّ اللهُ) وَحْشَةٌ فِي الْمَوْتِ، وَلاَ في الْقُبُورِ وَلاَ فِي النُّشُورِ، كَأنّي أَنْظُرْ إِلَيْهِمْ عِنْدَ الصَّيْحَةِ يَنْفُضُونَ رُءُوسَهُمْ مِنَ الترَابِ، يَقُولُونَ (الْحَمْدُ للهِ الَّذِى أَذْهَبَ عَنَّا الحَزَنَ).

 (رواه الطبراني عن ابن عمر)

Улашиш
|
|
Нусха олиш