1052-ҳадис

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Бирор киши «Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадар Росулуллоҳ», деб сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ у кишига дўзахни ҳаром қилади, деб айтганларида, Муоз ибн Жабал: «Ё Аллоҳнинг Расули! Одамлар хурсанд бўлишлари учун буни уларга хабар берайми?» деганларида, Расулуллоҳ: «Йўқ, бундай қилсанг, ўша нарсага суяниб, амал қилмай қўйишади», дедилар.

Бухорий ва Муслим ривояти.

* مَا مِنْ أَحَدٍ يَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ صِدْقًا مِنْ قَلْبِهِ، إِلاَّ حَرَّمَهُ اللهُ عَلَى النَّارِ، قَالَ مَعَاذُ بْن جَبَلٍ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَلاَ أُخْبِرُ النَّاسَ فَيَسْتَبْشِرُوا؟ قَالَ: إِذن يَتَّكِلُوا.

 (رواه الشيخان)

Улашиш
|
|
Нусха олиш