1064-ҳадис

Аллоҳ мен ила юборган ҳидоят ва илм худди ерга ёққан мўл ёмғирга ўхшайди. У ернинг шундай танланган бўлаклари борки, сувни қабул қилиб, кўплаб ўт-ўланларни ўстиради. Яна у ернинг қаттиқ бўлаклари борки, сув­ни ўзида ушлаб қолиши сабабли Аллоҳ инсонларга манфаат беради. Одамлар у сувдан ичиб, ҳайвонларини ҳам ичириб, экинларини суғоришади. Яна ернинг шундай бўлаклари борки, у текис бўлиб, сувни ҳам ушламайди, ўт-ўланни ҳам ўстирмайди. Аввалгиси, яъни сувни қабул қилиб ёки ўзида ушлаб қолиб, бошқаларга фойдаси тегадиган ернинг мисоли Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлиб, Аллоҳ мени юборган нарсада фойдаси тегиб, ўзи таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатадиган кишидир. Кейингиси, яъни сув ушламайдиган ернинг мисоли бундай илмга бошини ҳам кўтариб қўймайдиган ва Аллоҳ менга юборган ҳидоятни қабул этмайдиган кишидир.

Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий, Муслим ва Насоий ривояти.

* مَثَلُ مَا بَعَثَنِي اللهُ بِهِ مِنَ الْهُدَى وَالْعِلْمِ كَمَثَلِ الْغَيْثِ الْكَثِيرِ، أَصَابَ أَرْضًا، فَكَانَ مِنْهَا نَقِيَّةٌ قَبِلَتِ الْمَاءَ فَأَنْبَتَتِ الْكَلأ وَالْعُشْبَ الْكَثِيرَ، وَكَانَتْ مِنْهَا أَجَادِبُ أَمْسَكَتِ الْمَاءَ فَنَفَعَ اللهُ بِهَا النَّاسَ، فَشَرِبُوا وَسَقَوْا وَزَرَعُوا وَأَصَابَ مِنْهَا طَائِفَةٌ أُخْرَى، إِنَّمَا هِيَ قِيعَانٌ لاَ تُمْسِكُ مَاءً وَلاَ تُنْبِتُ كَلأً، فَذَلِكَ مَثَلُ مَنْ فَقُهَ فِي دِينِ اللهِ وَنَفَعَهُ مَا بَعَثَنِي اللهُ بِهِ. فَعَلِمَهُ وَعَلَّمَهُ، وَمَثَلُ مَنْ لَمْ يَرْفَعْ بِذَلِكَ رَأْسًا، وَلَمْ يَقْبَلْ هُدَى اللهِ الَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ.

 (رواه الشيخان والنسائي عن أبي موسى)

Улашиш
|
|
Нусха олиш